Мақола

891 05/08/2022

РФ ҳудудига виза талаб қилинмайдиган тартибда, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда келган  фуқаролар энди ташриф мақсадларини ўзгартиришлари мумкин.

РФнинг 2022 йил 14 июлда қабул қилинган 357-сонли Федерал қонуни билан танишиб, бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.

Мазкур қонунга кўра, визасиз чет эл фуқароси Россияга киришда миграция картасида “ишлаш”деб эмас, балки бошқа мақсадни кўрсатган бўлса, лекин кейинчалик РФда қолиб меҳнат қилишга қарор қилса, у ҳолда мамлакатдан чиқмаган ҳолда патент олиш ва ишга жойлашиш учун ташриф мақсадини “ишлаш” деб ўзгартириши мумкин.

Хўш, чет эллик фуқаро ишга жойлашиш учун ташриф мақсадини қандай ўзгартириши мумкин?

Россия Федерациясига иш билан боғлиқ бўлмаган мақсадда келган фуқаронинг шу ерда меҳнат қилиш мақсади туғилса, патент беришни сўраб ёзган аризасида ишлаш масадини кўрсатиши керак.

Бундай фуқарога патент берилгач, унинг Россия Федерациясига келиш мақсади “ишлаш” бўлиб ҳисобланади.

Фуқарога патент берилгач, бир иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда ИИВ ходими томонидан мақсад ўзгарганлиги ҳақида миграция рўйхатидан ўтказиш давлат ахборот тизимига  ўзгартириш киритилади.

Ушбу Федерал қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, унда кучга киришининг бошқа саналари белгиланган қоидалар бундан мустасно.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация