Мақола

551 08/02/2024

Ҳалокатга хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўлгани айтилмоқда.

5 феврал, душанба куни Владивосток чеккасида қурилаётган уйнинг иккинчи қаватидан мигрант қулаб тушиб, вафот этган. У ғишт терувчи бўлиб ишлагани, ишлаётган пайтда хавфсизлик камарини ечиб қўйгани аниқланган.

Россия Федерациясининг Приморск ўлкаси бўйича тергов бошқармаси маълумотларига кўра, бу Старцева кўчасида қурилаётган объектда содир бўлган. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 143-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) моддаси бўйича терговдан олдинги текширувлар бошланган. Муҳожирнинг қайси давлат фуқароси эканлиги очиқланмаган.

Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация