Maqola

881 14/11/2023

Владивостокда одам ўғирлашда гумон қилинган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Приморье ўлкаси бўйича тергов органлари чет эллик фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатди. У Жиноят кодексининг 126-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисм “а, з” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўз танишлари билан олдиндан тил бириктириб ўз ҳамюртини меҳмонхонадан ўғирлаб кетишган ва Владивосток шаҳридаги Сочинская кўчасидаги қурилиш майдончаси яқинида хонадонда ушлаб турган. У ерда унга пул қарздорлик ҳақида тилхат ёздириб олиб, сўнг жабрланувчи қўйиб юборилган.

Ҳозирда гумонланувчиларнинг бир нафари қўлга олиниб, ҳибсда сақланмоқда. Қолган гумонланувчилар қидирилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya