Maqola

2 907 30/01/2024

Россияда касби Россия ҳукумати берган рўйхатга кирувчи меҳнат муҳожирлари расмий равишда 6 ой ишлаб, “ВНЖ” олишлари мумкин. Бундай мигрантлар “ВНЖ”ни соддалаштирилган йўл билан ҳеч қандай “РВП”сиз олади.

Ҳукумат берган рўйхатда қурилиш, тиббиёт, педагогика, журналистика, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалар бор. Барча касблар рўйхати билан мана бу ерда танишингиз мумкин. Бу рўйхат ҳар йили ҳукумат тарафидан янгиланиб борилади. Бу йилги рўйхатдан тракторист, комбайнер, токарь, концерт ташкилловчиси дастурчилар, репортер ва бошқа айрим касблар олиб ташланган.

Касбингиз ВНЖ олишга ҳуқуқи бор касблар рўйхатида бор бўлса, унда сиз:

  • камида 6 ой аввал тузилган шартномангиз
  • Патентингиз
  • касбингизни тасдиқловчи дипломингиз ва иш берувчингиз берган “ходатайство” (тавсиянома шаклидаги ариза) билан ВНЖ аризасини тўлдириб, МВД бўлимига топширишингиз керак.

ВНЖга топширишда профессионал юристлар ёрдамидан фойдаланиш барчаси силлиқ ўтишига ҳисса қўшишини унутманг.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya