Мақола

1 049 27/10/2023

Ҳарбий хизматга чақирилган икки нафар асли тожикистонлик Москвадаги ҳарбий комиссариатдан қочиб кетган. Уларга нисбатан “ҳарбий ва муқобил давлат хизматидан бўйин товлаш” айблови билан Жиноят кодексининг 328-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ягона ҳолатми ёки муҳожирлар оммавий равишда Россия Қуролли Кучларидаги хизматдан бўйин товлай бошлайдими?

Тергов маълумотларига кўра, 2004 ва 2005 йилларда туғилган икки нафар Тожикистон фуқароси 2019 ва 2022 йилларда Россия фуқаролигини олишган. Энди улар мажбурий ҳарбий хизматга чақирилди.

Ўтган якшанба куни қочқинлар ўз хизмат жойига жўнатиш учун Москва ҳарбий комиссарлигининг йиғилиш пунктида бўлган пайтда  “унинг ҳудудини тарк этиб, номаълум томонга ғойиб бўлишган”. Энди улар қидирилмоқда. Жиноят кодексига кўра, улар икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 200 минг рублгача жарима, шунингдек, икки йилгача мажбурий меҳнат билан жазоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг Россия фуқаролигига эга бўлган мигрантларни махсус ҳарбий операцияга жалб этиш чақириғидан сўнг Москвада мигрантларга қарши рейдлар ўтказилган эди. Барча Россия фуқаролигини олган қўлга олиниб, Люберцидаги ўқув марказига олиб кетилган. У ерда уларни шошилинч ҳарбий комиссиядан ўтказиб, деярли барчаси хизматга яроқли деб топилган. 30 ёшгача бўлганлар муддатли ҳарбий хизматга, қолганлари шартнома асосидаги хизматга юборилган. Шунингдек, Москва яқинидаги Котелникидаги намозхонада жума намозидан сўнг муҳожирларга рейд ўтказилиб, қўлга тушганлар армияга жўнатилган. Хавфсизлик кучлари гўёки ёнғин хавфсизлиги ва адабиётларни текшириш учун келганини иддао қилган.

Ҳарбий рўйхатдан ўтмаган муҳожирларга қарши рейдлар бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди.

Масалан, Челябинскда ҳарбий комиссариат ходимлари Россия фуқаролигини олган муҳожирларга чақирув варақалари топширди. Чақирув варақалари шаҳарнинг Металлургия туманидаги Хитой бозорида топширилган. Красноярскда Россия фуқаролигини олган муҳожирларга полиция текширувидан сўнг чақирув қоғози берилди. Полиция ва ҳарбий комиссарларни ўз ичига олган рейд йирик шаҳар бозорларида бўлиб ўтди. Санкт-Петербургда сабзавот бозорида ўтказилган рейддан сўнг Россия паспортига эга юзга яқин муҳожир ҳарбий хизматга жўнатилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация