Мақола

348 11/02/2024

Чет элликлар ҳудудда қолиш қоидаларини бузган.

Волгоград вилоятида полиция 22-26 январ кунлари “Иностранец” профилактика тадбирини ўтказди.

Рейд натижалари тўғрисида Россия Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича Бош бошқармаси хабар берган.

“Иностранец” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 206 та ҳуқуқбузарлик, жумладан, мигрантларнинг бўлиш ва транзит қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Яна 63 та ҳуқуқбузарлик хорижликлар томонидан меҳнат фаолиятини амалга оширишда қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари  томонидан миграция рўйхатидан ўтиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 83 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, полиция томонидан ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ тўққизта ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ иккита жиноят аниқланган.

Ички ишлар органлари чет эл фуқароларини Россиядан маъмурий равишда чиқариб юбориш бўйича 37 та қарор қабул қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация