Мақола

833 07/07/2023

Волгоград вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарига кўра, фермер хўжаликларидан бирида ишлаётган 62 нафар ўзбекистонлик муҳожир оғир меҳнат шароитидан шикоят қилган.

Мигрантлар Ўзбекистон Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасига шикоят қилишган. Уларнинг айтишича, иш берувчи уларнинг паспортларини олиб қўйган, иш вақтини узайтирган ва узоқ вақтдан бери маошларини бермаган.

Мурожаат шу йилнинг май ойида қайд этилган. Текширув натижасида мигрантлар билан тузилган меҳнат шартномаларида меҳнат фаолияти учун рухсатнома ёки патент, ходимга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мажбурий маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Иш ҳақини тўлаш ва ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича машғулотлар ўтказиш тартибини бузиш ҳолатлари ҳам аниқланган.

Фермер хўжалиги раҳбари огоҳлантирилди. Айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация