Мақола

507 05/09/2023

Воронежда собиқ полициячи хорижликларга Россияда вақтинча бўлиш рухсатномасини бергани учун пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Воронеж вилояти бўйича бош бошқармаси коррупцияда айбланаётган миграция бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилганини хабар қилди.

Миграция бўлими раҳбари мамлакатга ноқонуний кириш учун украиналиклардан пора олганликда гумон қилинган. Полициячининг ҳибсга олингани 29 июн куни маълум бўлган эди. ФСБ вилоят бошқармаси материаллари асосида унга нисбатан жиноий иш очилган. Собиқ ҳуқуқ-тартибот ходими хорижликларга Россияда вақтинча бўлиш учун рухсатнома бериш учун икки ҳолда пора олишда айбланмоқда.

Собиқ полициячи 27 октябргача тергов изоляторида қолади – Ленин туман суди терговнинг эҳтиёт чорасини узайтириш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация