Мақола

1 732 13/09/2023

Қотил ҳам, ўлдирилган ҳам бир муассаса ходимлари эди.

7 сентябрь куни Воронеж вилоятининг Рамонский туманидаги кафе ҳудудидан 55 ёшли муассаса ходимининг жасади топилган. Қайд этилишича, марҳум Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Қотиллик иши бўйича жиноий иш қўзғатилганидан сўнг полиция ходимлари унинг ҳамюрти бўлган 41 ёшли ҳамкасбини қўлга олган.

Тергов ҳаракатлари давомида қўлга олинган шахс айбига иқрор бўлиб, ҳаммаси қандай содир бўлганини айтиб берган.

Унга кўра, 7 сентябрь куни эрталаб муассасанинг икки ходими ўртасида ҳозирда марҳум 55 ёшли эркак меҳнат интизомини мунтазам равишда бузаётгани сабабли жанжал келиб чиққан. Шунда унинг ҳамкасби қизишиб қўлига пичоқ олиб, рақибининг кўксига санчган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

“Тергов органларининг илтимосига биноан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Содир қилинган жиноят ҳолатларини аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда”, деб хабар қилган Россия Федерацияси СК Воронеж вилояти бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати.

Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси эса, ўз навбатида, қотиллик содир бўлган куни навбатчилик пунктига қўнғироқ тез тиббий ёрдам хизмати ходими томонидан бўлганини, етиб боргач, ўлик одамни аниқлаганини қўшимча қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация