Мақола

692 31/08/2022

Космодромнинг биринчи учириш мажмуаси қурилиши 2012 йилда бошланган. 2016 йилда бирданига учта сунъий йўлдошнинг орбитага чиқарилиши билан биринчи муваффақиятли учириш амалга оширилган.

Энди мажмуадан “Союз” типидаги ракеталарни учиришда фойдаланиш мумкин, деб хабар беради Podrobno.uz ахборот агентлиги.

2019 йилда иккинчи босқич қурилиши бошланган. У 2025 йилгача якунланиши керак. Лекин “Ангар” типидаги ракеталарнинг илк парвозлари 2025 йилдан аввалроқ бошланиши кўзда тутилган.

Амур вилоятидан “Федерация” бошқариладиган космик кемаси, шунингдек Ойга учадиган аппаратларни ишга тушириш кўзда тутилган. “Восточный” космодроми қурилиши ниҳоясига етгач, бу ерда яна бир лойиҳани амалга ошириб, жаҳон космик обсерваториясини ишга тушириш режалаштирилган.

Қурилиши тугалланганидан сўнг, “Восточный” космодроми Россиянинг асосий ракета учириш майдонига айланади ва Қозоғистондаги Байканур  космодромининг ўрнини босади. Лойиҳа тўлиқ якунлангач, космодром майдони 1000 квадрат метрдан ошади.

Россия азалдан ўзбекистонликлар учун энг йирик меҳнат бозори бўлиб келган. Ғарб томонидан қўйилаётган санкциялар миграция кўрсаткичларини маълум даражада пастга тушишига сабаб бўлди. Рублнинг бирданига қадрсизланиши сабабли ўзбекистонликларнинг аксарияти ваҳима ичида ватанларига қайтишди. Бироқ апрель ойида Россия иқтисодиёти кучайди, қурилиш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш дастурлари ишлай бошлади. Иқтисодиёти қайта тикланаётган давлатга қўшимча ишчи кучлари керак бўляпти.

Россия манбаларига кўра, бундай талаб ишчи кучини жалб қилишдаги кўрсаткичлар рекорд даражада ўсишига сабаб бўляпти.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида МДҲ давлатларидан уч миллиондан ортиқ мигрантлар Россияга ишлаш учун кириб келдилар. Бу сўнги олти йилликдаги энг йирик кўрсаткичдир. Ишчи-мигрантларнинг асосий қисмини ўзбекистонликлар ташкил этади.

Россия иқтисодиётининг тикланиши ва бу ерда меҳнат мигрантлари сонининг ўсишидаги яна бир далил – Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг ошиши бўлиб, уларнинг асосий қисми айнан Россия давлатидан юборилган.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга жами 6,5 миллиард доллар пул ўтказмалари амалга оширилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 96 фоизга (3,3 миллиард долллар) кўп.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация