Мақола

1 384 16/03/2022

Ўзбекистонда деярли барча карантин чоралари бекор қилинмоқда.

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро эмланганлик ёки ПЗР тест сертификатини тақдим этса кифоя қилади. Ушбу ҳужжатлар бўлмаган тақдирда экспресс-тест топшириш талаб этилади.

Шундай қилиб, республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонда:

Эмланганлик сертификатига эга бўлган хориж фуқароларидан Ўзбекистонга киришда ПЗР тест натижаси талаб қилинмайди. Агар бундай сертификат мавжуд бўлмаса, камида 72 соат олдин коронавирус инфекциясига қарши топширилган манфий ПЗР тест натижаси зарур бўлади. Агар иккиси ҳам йўқ бўлса, унда чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши талаб этилади;

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки мамлакат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинади;

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинади ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация