Мақола

664 09/06/2023

Компаниянинг таъкидлашича, у “контентнинг махфий бўлиши учун энг махфий хизмат”ни яратишни режалаштирмоқда. Шунингдек, муаллифлар учун монетизация имконияти ҳам тақдим этилади.

WhatsApp мессенжери тез орада каналларни ишга туширади, дейилади компания блогида.

“Биз WhatsApp’дан чиқмасдан одамлар ва ташкилотларнинг муҳим янгиликларини кузатиб боришнинг оддий, хавфсиз ва шахсий усули бўлган каналларни жорий қилмоқдамиз”, — дейилади постда.

Каналлар чатлар ва ҳамжамиятлардан алоҳида – янги “Актуал” ёрлиғида жойлашган бўлади. Худди шу жойга статуслар ҳам кўчирилади.

Постлар, фотосуратлар, видеолар, стикерлар ва сўровларни каналга фақат админлар жойлаштира олади. Канал обуначилари фақат контентни кўришлари мумкин, бироқ шарҳ ёза олмайди.

Шунингдек, мессенжер маҳаллий давлат ҳокимияти органлари янгиликлари, спорт ва севимли машғулотларига оид янгиликлар ҳамда бошқа мавзулардаги танловлар билан каналлар каталогини яратади. Каталогдан қидириш орқали ёки таклифнома ёрдамида керакли каналга ўтиш мумкин бўлади.

Мессенжер яратувчилари “контентни нашр қилиш учун энг махфий хизмат”ни яратишга интилаётганликларини айтишади. “Бунинг учун биз биринчи навбатда админлар ва обуначилар маълумотлари ҳимоясини таъминлаймиз. Администраторнинг телефон рақами ва профил сурати обуначиларга кўринмайди, обуначи телефон рақамлари эса каналдаги барча, жумладан, администраторлардан ҳам яширин бўлади”, — дейилади WhatsApp  блогида. Шунингдек, мессенжер фойдаланувчиси қайси каналларга обуна бўлганлиги ҳақида ҳам очиқ маълумот бўлмайди.

Фойдаланувчиларга канал ёзувларини, шу жумладан обуначилар қурилмаларидан ҳам ўчириш имконияти ваъда қилинган. Шунингдек, администраторлар канални кўриш, ундан контентни йўналтириш, ўз каналларини каталогдаги қидирув натижаларидан яшириш вақтида скриншот олишни тақиқлаши мумкин бўлади. Шунингдек, улар ўзи истаган кишига каналга обуна бўлиш рухсатини бера олади.

“Каналлар кенг аудитория учун мўлжалланганлиги сабабли, улар одатдагидек шифрланмайди. Бироқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари ёки соғлиқни сақлаш органлари каби чекланган аудиторияга эга каналларда шифрлаш фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисоблаймиз. Балки келажакда биз бу ғояни амалга оширармиз”, — дейилади мақолада.

Шунингдек, администраторлар каналларни уларга тўлов хизматларини улаш орқали монетизация қилиш ва каталогдаги каналларни тарғиб қилиш имкониятига эга бўлади.

Каналлар аввалига Колумбия ва Сингапур резидентлари, кейин эса – яқин ойларда – бошқа мамлакатлардаги фойдаланувчилар учун очиқ бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация