Мақола

920 26/01/2023

25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг WizzAir авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга келиб қўнди. Airbus A321 neo самолёти Ўзбекистонда янги –Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби парвоз йўналишини очди. Экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.

Тўғридан тўғри рейслар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, WizzAir авиакомпанияси 2022 йил декабрь ойидан бошлаб “Самарқанд” аэропортига ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.

WizzAir – 2003 йилда ташкил этилган, штаб-квартираси Будапештда жойлашган, Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси. 2022 йил июль ҳолатига кўра WizzAir авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётларидан иборат эди, деб хабар берди UZBEKISTAN AIRPORTS матбуот хизмати.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация