Maqola

4 986 17/03/2016

qizil xoch va yarim oy

1919 йили ташкил топган Халқаро Федерацияси дунёнинг 186 мамлакатидаги Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятларини бирлаштиради. Унинг котибияти Женева шаҳрида жойлашган. Халқаро Федерация делегацияси ер юзининг турли мамлакатларида табиий офатлар, техноген ҳалокатлардан жабр кўрган инсонларга, қочоқларга ёрдам бериш билан бир қаторда, соғлиқни сақлашга оид зарур муаммоларнинг ҳал этилишида иштирок этади. Федерация аъзо жамиятларининг расмий вакили сифатида жаҳон аренасида иш олиб боради. У миллий жамиятлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали, уларнинг табиий офатлар келтирган зиёнларга қарши курашида, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий дастурларнинг амалга оширилишида якиндан кўмак беради.

Федерациянинг асосий кучи – бу дунёнинг деярли барча давлатларида фаолият кўрсатаётган Миллий жамиятларидир. Улар бугунги кунда 97 миллион кўнгилли инсонларни бирлаштирган, 300 минг мутахассис ҳар йили 233 миллион одамга кўмак бериб келмоқда.

Россия Қизил Хочи ва Қизил Ярим ой жамияти

Россия Қизил Хочи – дунёнинг 178 мамлакатидан 500 миллиондан ортиқ одамларни ўз сафида жамлаган Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой ҳаракатининг ажралмас қисмидир.

1867 йил 3 майда Император Александр II жангларда яраланган ва бемор бўлган одамларга ғамхўрлик қилиш Жамияти уставини тасдиқлайди (1879 йили бу жамият Россия Қизил Ярим ой Жамияти, дея атала бошланган). Император, буюк князь ва княгиналар, юқори лавозимдаги аъёнлар жамиятнинг фахрий аъзолари бўлдилар.

Россия Қизил Хочи фаолияти тарихида энг обрўли жамоат ташкилотига айлана олди. У ўз сафида 339 минг аъзони, 80 минг кўнгилли ёрдамчиларни ва 500 доимий ходимларни бирлаштирган ҳолда, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, кейинги ўн йилликда турли офатлардан жабр кўрган инсонларга яқиндан кўмак берди.
Кенг тармоқли фаолияти, регионлардаги бўлимларининг иш самарадорлиги, аҳолининг ишончини оқлаётгани ва кўплаб халқаро алоқаларга эга бўлиш омиллари билан Россия Қизил Хочи бугунги кунда гуманитар соҳасида фаолият кўрсатаётган нуфузли нодавлат ташкилоти ҳисобланади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya