Maqola

4 174 05/04/2016

546396
Тулада яшовчи Ўзбекистон фуқароси “террорчилик акти тўғрисида ёлғон хабар берганлик” учун ҳибсга олинди. Ўзбекистонлик мигрант Тошкентдан Москвага учиб келаётган аёлини кутиб олишга эрингани учун шундай йўл тутгани маълум бўлди.

Тула области прокурорининг катта ёрдамчиси Любовь Кузнецованинг айтишича, 21 март куни 32 ёшли ўзбекистонлик мигрант Туланинг Косая Гора посёлкасида бўлган. Терговда аниқланишича, у ичиб олган ва Ўзбекистондан Москвага шу куни самолётда учиб келаётган рафиқасини кутиб олишга чиқишга эринган. Кейин эса антиқа қарорга келган.
Ўзбекистонлик мигрант “112” рақамига қўнғироқ қилган. Ш Шереметьево аэропортида террорчилар борлиги, аёлига таҳдид қилаётгани ва уларда бомба борлиги ҳақида хабар қилган.
— Портлаш ҳавфи туфайли аэропорт ва полиция бошқармаси ходимлари томонидан хизмат итларини ҳам ишга солган ҳолда қаттиқ текширилди. Натижада ҳеч қандай портловчи қурилмалар ва портловчи моддалар топилмади. Фуқаро террорчилик акти ҳақидаги ёлғон хабари билан хукумат вакиллари ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимларини ишдан чалғитгани, куч ва вақтларини ёлғон хабарни текширувга сарфлашга мажбурлагани учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади, — дея аниқлаштирди Л.Кузнецова.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya