Мақола

456 30/04/2023

Гаплашиб бўлгандан кейин, телеграм профилига кирдим. Нью Йоркнинг ҳамма яхши жойларида расмга тушиб, жойлаб қўйибди.

Ҳеч қанча ўтмай шу йигитни ўртоғи ҳам ёзиб қолди. У ҳам Мексика орқали келмоқчи экан. “Ҳаа, ўртоғининг профилидаги расмларга алданибди-да” деб қўйдим. Иш тополмай қийналётганини айтмагани аниқ, айтса ҳам буниси ишонмаган.

Шу кунларда Мексика орқали келмоқчи бўлганлар, келиб бўлиб иш сўраб ёзаётганлар жуда кўпайди. Қўлимиздан келганича ёрдам берамиз албатта, лекин шу йўл осонлашиб қолгани учун жуда кўп мигрант кириб келди. Иш топиш қийинлашиб қолди.

Мен ҳеч кимга, ҳеч қачон бу йўл билан келишни маслаҳат бермаганман, лекин бирор киши мени гапим билан фикридан қайтган ҳам эмас. Одатда сиздан маслаҳат сўрайдиганлар, қарорларини қатъий қилиб, шунчаки бирор фойдали гап чиқиб қолар деб сўраб қўйишади.

Бу ерга етиб келгунча 20-30 минг долларгача пул сарф қилишади. Шунинг учун оз-моз қўр йиғолган, ўзини эплаган йигитлар кириб келишади. Бирор мардикор ёки аравакаш келганини эшитмадим. Тайёр бизнесини сотиб келганларни ҳам эшитдим. Бир нарса дейишга ҳам хайронман..

Бу йигитлар 5-6 йил ичида яқинлари олдига бора олмаслиги аниқ. Ҳужжат ишлари анча вақтни олади. Шу вақтларига ачинаман холос.

Тирикчилигингиз ўтиб турган бўлса бу йўл билан келмаслигингизни маслаҳат берар эдим. Ўша соҳангизни ривожлантиришга ҳаракат қилинг. Майли уйингиз қўшнингизникидан сал пастроқ бўлар, машинангиз секинроқ юрар, лекин ота-онангиз, оилангиз ёнингизда бўлади-ку. Уларга қараб завқланишни ҳам ўрганинг.

Беш йилдан бери четда юрган ўртоғингиз янги олган машинасининг суратини кўриб, ҳавас қилиб турганингизда ўша ўртоғингиз сизни ота-онангиз билан тушган суратингизни кўриб йиғлаб ўтирган бўлади.

Ҳа майли, аввал айтганимдай мени гапимни барибир олмайсиз. Айтмоқчи бўлганим, сиз қайси йўл билан келмоқчи бўлсангиз ўша йўлни босиб ўтган одамлардан маслаҳат олганингиз маъқул. Йўл-йўриғини ўшалар яхшироқ билишади. Грин карта ютсангиз, аввал ютиб келган одамдан, ўқишга топширмоқчи бўлсангиз, талаба бўлиб келган одамдан сўранг.

Аллоҳ хайрлисини насиб қилсин.

— ИБРОҲИМ МУҲАММАД —

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация