Maqola

4 598 09/04/2016

emcc

Россияда кейинги йиллар миграция борасидаги қонунчиликка кўпгина ўзгартиришлар киритилгани, ноқонуний миграцияга қарши курашнинг кескинлашуви оқибатида қонунбузарлик учун жавобгарликнинг кучайтирилгани, шу билан бирга ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришда айрим муассасалар томонидан ноқонуний равишда полислар берилаётганини ҳисобга олганда, мамлакатга ишлаш ёки вақтинча яшаш учун келган чет эл фуқаролари учун ҳаққоний юридик кўмак олиш энг муҳим омил саналади.
2008 йилдан бери фаолият кўрсатаётган “Ягона Миграция Хизмати” юридик маркази бу борада сизнинг ҳаққоний кўмакчингиздир.

Марказ чет эл фуқароларининг Москва вилоятида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун зарур бўлган барча ҳужжатлар жамлашга, жумладан, миграция учётидан (қайдномаси) ўтиш ва уни узайтириш, тиббиёт ва дастилокопия кўригидан ўтиш, суғурта полисини олиш, рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича тест топшириш ва уларни вилоят Федерал Миграция Хизмати Бошқармасига топширишда яқиндан ёрдам беради. Марказ 2014 йилда ташкил топган Ягона Миграция Маркази билан яқин ҳамкорлик ўрнатган ва унинг малакали мутахассислари Россияда вақтинча яшаш ҳуқуқини берувчи (РВП, ВНЖ) ҳужжатларини расмийлаштириш ва Россия фуқаролигини енгиллаштирилган тартибда олиш масалаларида сизга энг яқин ва малакали ёрдамчингиз бўлиши мумкин. Чунки Марказ айнан шу соҳада амалий ва ҳуқуқий хизмат кўрсатади.
Манзил: Москва 1 – Колобовский переулок 7/10 – уй
Мурожаат учун телефонлар:
8 (499) 394 26 49; 8 (916) 797 77 72
Электрон почта: info@qrrf.ru

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya