164 15/12/2023

Турк Ҳаво Йўллари йўловчилар парвоз вақтида оёқ кийимларини ечиб ўтиришини инобатга олиб учишдан олдин йўловчиларга пайпоқ тарқатади. Ким оёқ кийимини ечиб кетмоқчи бўлса пайпоқ устидан авиакомпания берган пайпоқни кийиб олсин, шунда ҳечким безовта бўлмайди.

Лекин жуда кўплаб йўловчилар авиакомпания берган пайпоқ солинган ҳамённи очиб ҳам кўрмайди ва бемалол оёқ кийимини ечиб ўтиради, мабодо ёнидаги ўриндиқлар бўш бўлса ётиб кетишдан ҳам қайтмайди, лекин қўшимча тоза пайпоқни киймайди.

Расмдаги ҳолат эса Ўзбекистон Ҳаво Йўлларида олинган, маълумот учун Ўзбекистон Ҳаво Йўлларида пайпоқ берилмайди. Мабодо Ўзбекистон Ҳаво Йўллари орқали ялангоёқ учмоқчи бўлсангиз илтимос самолётда бошқалар ҳам борлигини инобатга олиб ўзингиз билан қўшимча тоза пайпоқ оволинг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация