Maqola

1 222 15/02/2022

Россия Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин хорижлик ишчи кучи етишмаслиги боис мамлакатда уй-жой нархи ошиб кетмоқда, деган фикрни билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда.

Унинг таъкидлашича, “бутун дунё бўйлаб қурилиш соҳасидаги хизматлар 15 фоизга қимматлашган. Худди шу каби, Россияда ҳам нархлар сезиларли даражада ошган. Нархлар ошиб кетишининг сабабларидан бири “арзон ишчи кучи” етишмаслигидир”.

Ҳозирда қурилиш объектларидаги хорижий ишчи кучи қиймати қурилиш нархининг 25 фоизини ташкил этади”, – деган бош вазир ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, миллионлаб мигрантлар пандемия туфайли Россияни тарк этганидан сўнг, қурувчиларнинг маоши 30 фоизга ошиб кетган. Бу эса, қурилиш умумий қийматини тахминан 7-8 фоизга оширади. Арзон ишчи кучи бўлмаганлиги сабабли қиммат қурилиш бадалини “харидор тўлайди”.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ёз ойларида Москва шаҳар мэри Сергей Собянин қурилиш объектларида меҳнат мигрантлари сонини қисқартириш бўйича топшириқ берган эди. Тахмин қилиш мумкинки, Россия ҳукумати мигрантлар борасида аниқ бир режа, тўхтам ва қарашларга эга эмас.

Айтиш мумкинки, сўнгги вақтларда, Россия ҳукуматининг турли даражадаги мулозимлари маҳаллий муаммолар сабабчилари сифатида мигрантларни “бармоқ учи”да кўрсатишнинг машқини олди. Қачонки, ўзини оқлаш ёки маҳаллий халқ олдида обрўсини ошириш керак бўлиб қолса, рус амалдорлари мигрантлардан фойдаланадиган бўлиб қолди. Россиядаги уй-жойлар нархларининг ошиб кетишига яна мигрантлар йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилишини ҳам шулар жумласига киритиш мумкин.

Жуда кўп муаммоларга “бечора мигрантлар сабабчи экан”, балки турли соҳаларда мигрантлар ишлашини тақиқлаш керак эмасдир, балки. Аксинча, айрим мамлакатлардан келган мигрантларга патент, “регистрация” ва бошқа турли хил бюрократик тўсиқларни бас қилиш керакдир.

Очиғи, рус амалдорларини тушуниш қийин. Бир қарасанг мигрантлар керак эмас, дейди, бошқа пайт мигрантларсиз аҳвол чатоқ, бонг уради.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya