Мақола

780 03/02/2023

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 30 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди. Рейс автобус двигателидаги носозлик туфайли йўлда тўхтаб қолган.

Қозоғистонда Олмаотадан Тошкентга автобусда келаётган 33 нафар ўзбекистонлик қутқариб қолинди, деб хабар берди Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 1 февраль куни соат 07:57 да Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570 километрида Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида 51 йўловчиси бўлган автобус двигателида носозлик туфайли тўхтаб қолган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар 33 нафар Ўзбекистон ва 18 нафар Тожикистон фуқароларини Нурликент қишлоғи маданият марказига етказишган ва уларга иссиқ овқат берилган.

Қайд этилишича, шу куни сота 17:30 да барча йўловчилар, жумладан, 5 нафар мактабгача ёшдаги болалар Чимкент шаҳридан қўшимча  чақирилган автобусда манзилларига жўнатилган.

Аввалроқ Қозоғистонда трассада қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқариб қолингани ҳақида хабар берилганди. Икки автобус йўловчилари эвакуация қилиниб, масжид биносига жойлаштирилганди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация