Мақола

802 21/04/2022

«Яндекс Еды», «Яндекс Лавки» ва «Яндекс Доставки» хизматларида 6 ойдан ортиқ ишлаган курерлар таълим дастурида қатнашишлари ва янги IТ касбларини ўрганишлари мумкин.

Лойиҳа давомида курерлик билан шуғулланувчилар орасидан 70 нафар ходим синовлар асосида сараланади ва танловдан ўтганларни ўқитиш жараёни «Яндекс Практикума» платформасида онлайн тарзда олиб борилади, ўқиш нархининг 90 фоизи етказиб бериш хизматлари томонидан қопланади. Бу ҳақда “Яндекс” матбуот хизматига таяниб, «Афиша Daily» хабар бермоқда.

Улар «синовчи», «ишлаб чиқувчи», «таҳлилчи», «дизайнер» мутахассисликлари ва бошқа дастурлар бўйича онлайн равишда таълим оладилар. «Яндекс Практикума» да ўқитиш нархи ўртача 60 000 дан 140 000 рублгача.  Курслар июн ойида бошланади ва тўрт ойдан 10 ойгача давом этади.

Ўқишни тугатгандан сўнг битирувчиларга резюме ёзиш ва суҳбатларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, тегишли бўш иш ўринларини таклиф қилишда ёрдам берилади, дея таъкидлайди «Яндекс».  Лойиҳада иштирок этишлари мумкин бўлганлар, энг аввало, ариза тўлдиришлари, мос касб танлашлари ва кириш курсини ўташлари керак, кейин эса мотивацион тест ва онлайн суҳбатдан ўтишлари зарур.

«Еды» томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, курерларнинг 93 фоизи янги касбни ўрганишни хоҳлайди ва 70 фоизи ўқиш учун 20 000 рублгача пул сарфлашга тайёр.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация