Мақола

735 19/11/2023

Одатда бирор янгилик бўлмаган нарса ҳақида кимдир гапирса ёки таклиф қилса, “велосипед ихтиро қилма”, дейишади.  Бироқ Яндекс компанияси бу иборага қўшилмай, велосипед ихтиро қилди. Велосипед бўлгандаям, курьерлар, яъни мигрантлар учун электровелосипед. Мақсад етказиб бериш жараёнини яхшилаш, уни қулай, тез ва хавфсиз қилишдир. Велосипед Yandex Еда ва Delivery билан ҳамкорлик қилувчи курьерларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Велосипеднинг рамаси алюминийдан ясалган бўлиб, у енгил ва бардошли. Ўриндиқ ҳатто узоқ сафарларда ҳам чарчоқни камайтириш учун мўлжалланган. Велосипед курьерлик сумкаси учун багаж ва смартфонни қувватлантириш учун USB порт билан жиҳозланган. Кенг қанотлар кийим ва сумкаларни кўлмак сувлари лойқасидан ҳимоя қилади.

Яндекс хавфсизлик жиҳатларига ҳам эътибор берган. Велосипед сервер билан алоқа қиладиган IoT  модули билан жиҳозланган. Бу сизга тезликни автоматик равишда назорат қилиш имконини беради, шаҳарнинг маълум бир ҳудудида тезлик чегарасидан ошиб кетишга йўл қўймайди. Батарея хавфсиз, ўз-ўзидан ёнишдан ҳимояланган ва мониторинг тизими билан жиҳозланган.

Ушбу электрон велосипед барча фаслларда фойдаланиш учун жавоб беради: ёмғир ва қорга чидамли, совуқ ҳавода зарядни ушлаб туриш учун иситиладиган батареяга эга. Ва батарея қуввати тугагач, уни тезда янгисига алмаштириб, ишлашни давом эттиришингиз мумкин.

Мабодо батарея тугаб қолса, уни тезда янгисига алмаштириб, ишлашни давом эттиришингиз мумкин.

Бу йил қишда Москва кўчаларида илк юзта электровелосипедлар пайдо бўлади – уларни Яндех хизматлари билан ҳамкорликда ишлаётган курьерлар ижарага олишлари мумкин. Келгуси кузгача Яндех велосипедлар сонини бир неча мингга етказишни режалаштирмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация