АТ соҳасида етакчи бўлган Россиянинг Yandex компанияси ўзбек тилини билган асессорларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилган.
Муносиб номзодлардан камида (intermediate) инглиз тилини ўрта даражада билиш, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши талаб этилади. Шунингдек, у ишга нисбатан масъулиятли, интернетга алоқадор билимларга эга бўлиш ҳамда кучли, ишончли интернет тармоғига эга бўлиши керак.
Компания номзодларга масофадан туриб ишлашни ҳамда ишбай маош тўлашни таклиф этмоқда.
Маълумот учун, асессор – қидирув натижасида келиб чиққан файл, ҳужжат ва матнларнинг қидирувчининг талабига мос келишини баҳолаб борадиган мутахассис ҳисобланади.
Манба: Kun.uz