Мақола

1 248 18/11/2022

Компания Самарқандда жойлашган бўлиб, Европа, Осиё ва Россиянинг кўплаб йўналишларига парвозларни амалга оширади.

Янги Air Samarkand авиакомпанияси самолётларда учиш ва ерда хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Авиакомпанияда қуйидаги бўш иш ўринлари мавжуд:

Тажрибали борт кузатувчилари. Компанияга 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган, ўзбек, рус ва инглиз тилларини биладиган, маълумоти  ўрта даражадан паст бўлмаган қизлар ва йигитлар таклиф этилади. Қизларнинг бўйи – 160 см дан паст бўлмаслиги, эркаклар учун – 170 дан 185 см гача бўлиши талаб этилади.

Airbus A320 ва A330 ҳаво кемаларига амалдаги учувчилик лицензиясига эга бўлган, 1000 соат парвоз соатидан кам учмаган  (командирлар учун) ва иккинчи учувчилар учун 500 парвоз соатидан кам бўлмаган учиш тажрибасига эга бўлиш талаб этилади. Мазкур соҳада ишлаш учун авиация соҳасида инглиз тилини ICAO- IV даражасида  билиш керак.

A320/330 самолётларига хизмат кўрсатиш рухсатига эга авиатехниклар.

Парвозларни таъминлаш бўйича нозимлар ва штурманлар.

Air Samarkand авиакомпанияси қулай меҳнат шароитларини яратиб, муносиб иш ҳақи тўлайди, бошқа шаҳар ва мамлакатлардан келган мутахассисларни  Самарқандда яшаш жойи билан таъминлайди.

Шахсий резюмеларни info@airsamarkand.com электрон почтасига юборинг. Борт кузатувчилигига номзодлар ўзларининг ретушсиз, бор бўйи билан тушган ва кенг планда олинган фотосуратларини илова қилишлари керак.   Мазкур хабар “Рodrobno.uz”сайтида жойлаштирилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация