Мақола

3 890 03/10/2016

4345228Пойтахтдаги бешинчи масжид  Янги Москванинг Коммунарка посёлкаси ҳудудида жойлашиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Москвадаги матбуот-коференция чоғида Россия мусулмонлари диний бошқармаси ва Муфтийлар Кенгаши раҳбари биринчи ўринбосари Рушан Аббясов маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Айни айтда Москвада тўртта масжид ташриф буюрувчилар учун фаолият юритмоқда. Яна иккита унча катта бўлмаган масжид араб мамлакатлари элчихонасига яқин ҳудудда жойлашган. Пойтахтда масжидларга бўлган эҳтиёж хусусидаги фикрлар анчадан буён айтилиб келинмоқда эди.

“Масжидлар қурилиши мамлакатнинг барча ҳудудлари учун долзарб масаладир. 1918 йилги инқилобга қадар Россияда тахминан 15 минг ислом маданияти объекти бўлган, 1991 йилга келиб, уларнинг сони 100 тадан кам қолди. Бугун биз пойтахтликлар учун яна бир катта масжид қуриш мақсадида Москва ҳукумати вакиллари билан ишчи тартибда майдон излаяпмиз, бу лойиҳа янги Москва ҳудудида амалга оширилиши эҳтимоли бор”, – дея маълум қилди Аббясов.

Россия ва Европадаги энг йирик ва баланд масжидлардан бири ҳисобланган Москва масжиди шулар жумласидандир. Унинг илк биноси 1904 йилда қурилган, 2011 йилда эса янги лойиҳа бўйича қурилиш учун бузилган. Ушбу масжид 2015 йилнинг 23 сентябрида очилган. У бир вақтнинг ўзида 10 000 нафаргача кишини сиғдира олади.

“Масжидлар мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида қурилади. Шубҳасизки, бу муҳим ва лозимдир, чунки масжид ва масжидларимиз минбарлари орқали тинчлик, эзгулик, қўшнилараро аҳил муносабатлар угитлари тарқатилади, – дея таъкидлади Аббясов.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация