Maqola

2 964 07/10/2023

Буйруқ 2024 йил 7 январдан кучга киради. 

Россиядаги меҳнат муҳожирлари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигини мамлакатда ишга жойлашгани ҳақида олдиндан хабардор қилишлари керак.

Бу ҳақда ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган буйруқда маълум қилинди.

Тегишли ҳужжат рус тилида қўлда ёки компьютерда тўлдирилиши керак. Кейин у Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига топширилади.

Шунингдек, муҳожир меҳнат шартномаси ёки меҳнат шартномасининг нусхасини илова қилиши лозим.

Агар шартнома оғзаки тузилган бўлса, ишни бажариш учун фуқаролик шартномаси тўғрисида хабарнома берилиши мумкин.

Шундан сўнг ҳужжат босма шаклда ИИВнинг ҳудудий бошқармасига шахсан келиб ёки почта ёхуд давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда топширилади.

Буйруқ 2024 йил 7 январдан кучга киради.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya