Maqola

4 716 03/01/2018

Янги йил куни, 1 январь ярим тунда Қозон шаҳрида қўриқлаш хизмати ходимлари икки нафар ўзбекистонликни қўлга олишди. Бу ҳақда «ProKazan.ru» сайтида хабар берилди.

Манбанинг қайд этишича, ўзбекистонликлар янги йилни Татаристон Президенти қароргоҳида нишонлашга аҳд қилишган.

«41 ва 44 ёшли икки ўзбекистонлик Татаристон Республикаси қароргоҳига кирмоқчи бўлганда қўлга олинди. «Гул бозори»да ишловчи мазкур ўзбекларнинг айтишича, улар ҳеч қандай жиноятни кўзламаган, олдин кўрмаган президент қароргоҳини бир айланиб чиқишмоқчи бўлган холос», дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Манба: Xabar.uz

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya