Maqola

1 828 25/02/2022

2022 йил 9 мартдан бошлаб Японияда махсус малакали ишчи сифатида ишлашни истовчилар учун тестлар бошланади.

Бу ҳақда Япон тили ва касбий малака тест маркази раҳбари Дилафрўз Икромова АОКАда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, бугунги кунда республика ҳудудларида ташкил этилган “Ишга марҳамат” мономарказларидаги “Япон тили ва касбий малака тест марказ”ларида 500 га яқин фуқаро япон тили, қишлоқ хўжалиги ва кексаларни парваришлаш бўйича ўқитилмоқда.

Икромованинг айтишича, Япония томони билан олиб борилган самарали ҳамкорлик натижасида Японияда ишлаш ҳуқуқини берувчи сертификатни Ўзбекистонда олиш имкони тақдим этилмоқда. Икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, мазкур имтиҳонлар Ўзбекистонда мунтазам ўтказилади.

Қолаверса, ишсиз ва иш қидираётган фуқароларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Махсус жамғарма ҳисобидан япон тили, қишлоқ хўжалиги ва кексаларни парваришлаш соҳалари бўйича бепул ўқитиш жорий этилган.

9 мартдан бошланадиган тестларда марказни тамомлаган фуқаролар қатнашиб, Японияда ишлаш учун малака сертификатини олишлари мумкин бўлади. Шундан сўнг, улар Япония иш берувчилари билан суҳбатда қатнашиб, иш таклифини олиш имконига эга бўлишади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya