Maqola

900 20/10/2022

“Нагоя-Ўзбекистон”дўстлик жамияти қошидаги марказ мигрантларга ҳуқуқий маслаҳат ва  юридик ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Банлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси адентлиги ҳамда “Нагоя-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ҳамкорлигида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази ишга туширилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси бир неча кундан буён Японияда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Вазирлик тизимида ўзбекистонликларни иш билан таъминлаш ва ташкилий меҳнат миграцияси масалаларини ҳал этиш, уларга хорижий тилларни ўргатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Нагоя-Ўзбекистон” дўстлик жамияти билан эришилган муҳим келишувлардан бири Японияда ҳамюртларимиз ҳуқуқий  маслаҳат ва юридик ёрдам олиши мумкин бўлган марказининг очилиши бўлди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Бу ҳақда Uzreport нашри хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya