Maqola

966 25/10/2023

Учрашувлардан асосий мақсад, муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги оммавий муштлашувлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш бўлмоқда.

Бутунроссия ўзбеклар конгрессининг Самара вилояти бўлими раҳбари Дилфуза Собированинг айтишича, Киров тумани раҳбари Игор Рудаков билан учрашув бўлиб ўтган. Энди диаспора Ленин тумани раҳбари Елена Бондаренко билан учрашишни режалаштирган.

“Мен миллий маданият марказлари вакиллари билан биргаликда барчани аҳил-иноқ яшашга чақирамиз, чунки ёмон миллат бўлмайди, фақат ёмон одамлар бор. Бу иш давом этмоқда. Умид қиламизки, болалар иштирокидаги оммавий муштлашувлар каби бундай ҳолатлар такрорланмайди”, деган Дилфуза Собирова.

Собирова, шунингдек, Самара вилоятида хорижликлар ўртасида ёмон одатларга қарши курашиш ва ичкиликбозликнинг олдини олиш мақсадида доимий равишда профилактика ишлари олиб борилаётганини таъкидлаган.

“Миграция марказларида йиғилишлар ўтказилмоқда, тадбирларда Россия Федерацияси қонун-қоидалари тушунтирилиб, ҳар қандай қоидабузарлик жавобгарликка сабаб бўлиши айтилмоқда”, — дея таъкидлайди ижтимоий фаол.

Аввалроқ Самара вилоят суди бир гуруҳ шахслар томонидан ўзига хос шафқатсизлик билан қотилликда айбланган икки хорижликни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирган эди. Улар ҳамтовоқ улфатига кўп жароҳат етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Бунгача Самарада тергов маълумотларига кўра, 15-17 октябр кунлари маҳаллий аҳоли билан содир бўлган оммавий муштлашувларда қатнашган ҳар олти хорижликдан беш нафари ҳибсга олинган.

Ғалаба боғидаги можародан сўнг хавфсизлик кучлари тергов бошлаб, жиноий иш қўзғатди ва РФ Тергов қўмитаси вазиятни назоратга олди. Интернетда вояга етмаган мигрантларнинг видеолари ҳам пайдо бўлди.

Видеодаги қаҳрамонлардан бири вилоят раҳбарини ҳақорат қилишдан ташқари, маҳаллий болалар билан можарода иштирок этганини ва унинг жазосиз қолишига ишончи комил эканини айтади. Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеев тегишли мурожаатни Самара вилояти прокурори Сергей Берижицкийга юборди. Шундан сўнг ҳокимни ҳақорат қилгани учун жиноий иш очилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya