Maqola

3 147 25/10/2017

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги қатор давлат органлари вакилларидан иборат делегация 30 октябрдан Россия Федерациясига сафар уюштиради. Бу ҳақда Иттифоқнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳида эълон қилинди.

21 кишилик делегация сафар давомида Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Шунингдек, Ёшлар иттифоқининг Россидаги бошланғич ташкилотини тузиш, ўзбекистонлик ёш меҳнат мигрантларининг фаолияти, яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Шу билан биргаликда, яшаш учун ноқулай шароитларда меҳнат қилаётган йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича тегишли кўмак кўрсатилиши маълум қилинган.

Учрашув ўтказиладиган жойлар ва муддатлари кейинроқ маълум қилинади.

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya