Мақола

1 051 18/03/2022

Роскомнадзор YouTube маъмуриятидан русларга қарши таҳдидларни тарқатишни бас қилишни талаб қилди. Унга кўра, “YouTube маъмуриятининг ҳаракатлари террористик характерга эга”.

YouTube маъмуриятининг ҳаракатлари террористик хусусиятга эга ва Россия фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солади”, – дейилади федерал хизмат баёнотида.

Роскомнадзор 18 мартда Google’дан YouTube платформасида Россия Федерацияси фуқароларига нисбатан таҳдидларни тарқатишни дарҳол тўхтатишни талаб қилган.

Аввалроқ YouTube видеохостинг фойдаланувчилари Россия ва Беларусида темир йўл алоқаларини ўчиришга чақириқлар билан реклама роликларини эфирга узатаётгани маълум бўлганди.

YouTube маъмуриятининг ҳаракатлари террористик характерга эга бўлиб, Россия фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солади. Бундай мурожаатларнинг тарқалиши Google компаниясининг Россияга қарши позициясини яққол кўрсатиб турибди. Роскомнадзор бу каби реклама кампанияларига кескин қарши чиқади ва Google’дан имкон қадар тезроқ Россияга қарши видеолар кўрсатишни тўхтатишни талаб қилади”, – дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўтган ҳафта охирида YouTube бутун дунё бўйлаб Россия давлат медиа каналларини блоклашни бошлади. Роскомнадзор эса, аввалроқ, Google’дан “Совет телевидениеси” каналларига киритилган чекловларни олиб ташлашни талаб қилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация