ЮMoney ҳамёни эгалари Ўзбекистон карталарига пул жўнатишлари мумкин. Тизимнинг барча иштирокчилари ундан фойдаланишлари мумкин.
ЮMoney электрон тўловлар хизмати Россиядан Ўзбекистон ва Қозоғистон банк карталарига халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда Банки.ру.
Таъкидланишича, ЮMoney ҳамёни эгалари Ўзбекистоннинг Uzcard ва Humocard тўлов карталарига пул жўнатишлари мумкин. ЮMoney Ўзбекистон билан бирга Қозоғистонга ҳам пул ўтказмаларини йўлга қўйган.
Алоҳида қайд этиш керак, пулларни ЮMoney ҳамёнидаги маблағдан фақат Россия рублида жўнатиш мумкин.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, мамлакатга шу йил январь-апрель ойларида хориждан 2,54 млрд доллар пул жўнатилган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга (548 млн долларга) кўпроқдир.
Қозоғистонга пул жўнатиш учун комиссия 3 фоизни ташкил қилади. Бир марталик пул ўтказмасининг максимал миқдори комиссияни ҳисобга олган ҳолда 85 000 рублдан ошмаслиги керак.
Ўзбекистонга Uzcard и Humocard карталарига ўтказмалар учун комиссия бир хил бўлиб, бир марталик пул ўтказмаси 35 000 рублдан иборат бўлиши лозим.
Мобил иловани ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: ЮMoney