Мақола

648 03/09/2023

Тизим 30 сентябргача маълум сабабларга кўра олинмаган пул ўтказмаларини қайтаришга ваъда берган.

«Юнистрим» тўлов тизими Тожикистонга доллар ва еврода пул ўтказмаларини тўхтатди, деб хабар берилмоқда “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги хизмат саҳифасида. У бу мамлакатда рубл билан ишлашда давом этади.

Бироқ 30 сентябргача маълум сабабларга кўра олинмаган пул ўтказмасини доллар ёки еврода қайтариш учун ариза бериб олиш мумкин. Ушбу санадан кейин қайтариш мумкин бўлмайди, деб огоҳлантаради тизим.

Июль ойи охирида Тожикистон Миллий банки «Юнистрим» орқали республикага ва республикадан пул ўтказиш фақат рублда амалга оширилишини эълон қилган эди.

Тўлов тизимининг оператори бўлган худди шу номдаги Россиянинг “Юнистрим” банки 20 июль куни АҚШ санкциялари остида қолди. Эртаси куни Грузиянинг иккита йирик банки, ТБC ва Bank of Georgia чекловларга муносабат билдиришди, улар тизим ёрдамида пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин эмаслигини маълум қилишди. Арманистоннинг тўртта банки, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бир қанча молиявий ташкилотлари, шунингдек, Қозоғистоннинг “Казпочта” почта миллий оператори “Юнистрим” билан ҳамкорликни тўхтатди. Август ойида Google Play дўконидан «Юнистрим» иловаси йўқолди.

«Юнистрим» санкциялар таъсирини юмшатиш учун чоралар кўришини айтди; банк ҳамкорлар билан узлуксиз ишлаш имконини берувчи “инфратузилмавий ечим”ни ваъда қилган.

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация