Мақола

567 23/10/2023

Южно-Сахалинскдаги турар-жой мажмуаларидан бирида ишлаётган уч ишчи лифт шахтасига қулаб тушган. Улар кўплаб тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, деб хабар берган Сахалин вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Воқеа 23 октябрь куни Украинская кўчасида содир бўлган. Телеграмдаги «Точка отсчета» канали эркаклар эҳтиёт чораларисиз  ишлагани ҳақида хабар берган. Улар тахта ҳавозалар устига тушган.

Икки жабрланувчининг аҳволи оғир, учинчисининг аҳволи ўртача, улар вилоят шифохонасига ётқизилган.

Ҳожисага ишчиларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани тахмин қилинмоқда. Тахта ҳавозалар зарба кучини камайтириб ишчилар омон қолишган. Икки киши 4-қаватгача, бир киши энг пастки қаватгача тушган.

Ҳодиса жойидан олинган видеода ишчиларнинг ўзбекча гапиргани эшитилади. Шундан фалокатга учраган ишчилар ўзбек ёки марказий осиёлик бўлган, деб тахмин қилиш мумкин.

Прокуратура терговни бошлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация