Мақола

3 085 29/12/2023

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 28 декабр куни парламентга қилган мурожаатида меҳнат муҳожирлари, айниқса аёллар билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирди, бироқ аниқ мисоллар келтирмади. 2023 йилда тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда тез-тез рейдлар ва полиция томонидан босим ўтказилаётгани ҳақида хабар беришган.

Президент Тожикистон ҳукумати муҳожирлар ҳуқуқларини етарлича ҳимояланмаганликда доимий танқид қилинишига қарамай, хориждаги меҳнат шароитларини яхши билишини таъкидлади. У миграция кўламини “минглаб одамлар кетмоқда” деган сўзлар билан таърифлаб, “биз юзлаб тобутларни олиб келяпмиз” деб қўшимча қилди. Президент айрим фуқаролар фарзандларини бир бўлак нон билан таъминлаш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ишга кетаётганидан хавотир билдирди.

Россия расмийларига кўра, ҳар йили Тожикистондан деярли бир миллион меҳнат муҳожири Россияга кетади. Сўнгги йилларда тожик муҳожирлари Россияда рейдлар, ҳибслар ва депортациялар каби босимларнинг кучайишига дуч келишмоқда. Ҳозирги вазиятда тожик муҳожирлари ўз ватанларидан ёрдамни ҳис қилишмаяпти.

Президент шунингдек, юзлаб Тожикистон фуқаролари, асосан мутахассислар бошқа давлатлар фуқаролигини олаётганидан хавотир билдирди. Биргина жорий йилнинг 6 ойида 87 мингга яқин тожикистонлик Россия фуқаролигини олган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 минг нафарга кўпдир. Ҳар куни 500 га яқин Тожикистон фуқароси Россия паспортини олади, бу янги Россия фуқароларининг 42 фоизини ташкил қилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация