Мақола

781 28/11/2022

Патент нархининг ошиши Забайкалье ўлкаси бюджетига 442 миллион рубль қўшимча солиқ тўловлари тушишини таъминлайди.

Забайкалье ўлкаси Қонунчилик мажлиси депутатлари иккинчи ўқишда 2023 йилда Забайкалье ўлкаси ҳудудида ишлашни режалаштирган чет эл фуқаролари учун аванс тўловини оширадиган қонун лойиҳасини қабул қилдилар. Унга кўра вилоят бюджетига 442 миллион рубль кўпроқ солиқ тўловлари тушади, деди ZabNews мухбири 22 ноябрь куни бўлиб ўтган вилоят парламенти ялпи мажлисидан

Бошқа давлатларнинг Россияда ишлашни истаган  фуқаролари мамлакатда қонуний яшаш ва ишлашга рухсат берувчи меҳнат патентини олишлари керак. 2022 йилда  мазкур ўлкада патент нархи 7158 рублни ташкил этди. Забайкалье ўлкасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги депутатларга бу миқдорни 8482 рублгача оширишни таклиф қилди.

Вилоят Меҳнат вазирлиги раҳбари Дмитрий Семёнов ушбу қонун лойиҳасини муҳокама қилар экан, ўзгаришлар меҳнат бозорига таъсир қилмаслигини таъкидлади, чунки минтақада чет эллик ишчи кучи етишмовчилиги кузатилмайди. Бу  ҳақда «Мигранто.ру» ёзади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация