Мақола

684 29/09/2022

Қўлланмани нашрга тайёрлашда губернатор маъмурияти, ўзбек ва тожик диаспоралари, шунингдек “Забайкальский рабочий” газетаси таҳририяти иш олиб борди.

Забайкальеда русча-ўзбекча  ва  русча-тожикча“Справочник мигранта” (Мигрант қўлланмаси) китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Нашрнинг бир томонидаги маълумотлар рус тилида, иккинчи томонида ўзбек ёки тожик тилларида берилган, деб хабар беради “Мигранто. ру” сайти.

Вилоят ҳукумати сайтида “Қўлланма миллатлар бўйича федерал агентлик кўмагида яратилган”, – деб губернаторнинг ички сиёсат бўлими бошлиғи Денис Таскиннинг сўзлари келтирилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияда мигрантлар учун мослашиш марказларини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаб, уларда Россия анъаналари, урф-одатлари ва қонунлари ўргатилиши кераклигини таъкидлаган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация