Мақола

2 617 20/02/2023

Запорожье вилоятида окоплар қазиган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига битта окоп учун ваъда қилинган 800 минг рубль тўланмагани маълум қилинди. Бу ҳақда Baza телеграм канали хабар берди.

Тожикистонлик ишчи – Аминжонга окоп қазишни таклиф қилишган ва у рози бўлган. У 32 киши, жумладан Ўзбекистондан келган ишчилар билан босиб олинган ҳудудларга жўнатилган. Қурувчиларни ташлаб кетилган уйларга жойлаштиришди ва улар иш бошлашди. Окоплар дастлаб тракторлар ёрдамида қазилди, кейин қурувчилар ишга киришишди.

Бир ой ичида Аминжон иккита окоп қазиган, лекин уни ишга таклиф қилган пудратчи – Сергей 595 минг рубль тўлаган. Тожикистон фуқароси кейин пулини олиш талаби билан “иш берувчи”сига қўнғироқ қилган, лекин у рози бўлмаган.

“Баъзи қурувчилар ҳозирча Москвага қайтиб кела олмаяпти. Кимдир кўричак билан оғриган, яна бир ишчи бармоғидан айрилган, аммо уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаган”, — дея хабар берган ишчи.

Москвага қайтиб келгач, Аминжон полицияга ариза ёзган, яна уч нафар тожикистонлик ишчи ҳам шундай қилган. Бироқ тожикистонлик йигитга номаълум рақамлардан қўнғироқ келган, ундан аризасини қайтариб олиш сўралган ва таҳдид қилинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация