Мақола

1 462 04/08/2023

Видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинган пайтдан бошлаб элчихона жабрланган фуқаронинг шахсини аниқлаш ва қидириш ишларини бошлаган.

Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2023 йил 18 июн куни қирғизистонлик такси ҳайдовчисига ҳужум қилиш билан боғлиқ воқеа содир бўлган. Бироқ жароҳат олган қирғизистонлик элчихонага мурожаат қилмаган.

Видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинган пайтдан бошлаб элчихона жабрланган Қирғизистон Республикаси фуқаросининг шахсини аниқлаш ва қидириш ишларини бошлаган.

Ҳозирги вақтда элчихона томонидан Қирғизистон Республикаси фуқароси Ш.М. билан алоқа ўрнатилиб, унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур факт юзасидан Элчихона жабрланган фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Шунингдек, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг расмий нотаси юборилган.

Бу масала Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси назоратига олинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация