Мақола

755 03/02/2024

Жамоат транспортида чиптасиз юриш ҳуқуқбузарлик саналади. Транспорт картасини сохталаштириш эса жиноят. Чиптасиз юрганлик учун ҳуқуқбузарлик ҳақида протокол тузилиб, маъмурий жаримага тортиласиз. Икки жарима учун эса Россияга келиш учун тақиқ олиш мумкин. Шунинг учун бу мақолада чиптасиз юриш учун жавобгарлик қандай расмийлаштирилиши ҳақила батафсил тушунтириб берамиз.

Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 10.1 ва 10.9-моддаларига биноан жамоат транспортида чиптасиз ёки багажга тўламай юрган киши жаримага тортилади.

Жарима 1000 рублдан 2000 рублгача. Чипта бор ёки йўқлигини ГУП “Мосгортранс” ва ГУК “Организатор перевозок” ташкилотлари назоратчилари (контролёр) текширади. Яъни чиптасиз ёки багажга тўламай жамоат транспортида юрганлик учун айнан шу назоратчилар протокол тузиб, жаримага ёзишади. Контролёрлар ўз вазифаларини бажаришда махсус кийимда (форма) бўлиши, расмий гувоҳномага эга бўлиши ва йўловчининг биринчи сўровига биноан ушбу гувоҳномаларини кўрсатиб, фамилиясини айтиши керак.

Ҳозирги вақтда тузилган протоколлар электрон шаклда госуслуги ёки мос.ру сайтлари орқали юборилаяпти. Аммо ўзингиз ҳам тузилган протоколни шахсан олишни сўраб, нусхасини олиб кетишингиз мумкин.

Агар шахсини тасдиқловчи ҳужжатингиз бўлмаса ёки уни тақдим этишдан бош тортсангиз, контролёр шахсингизни аниқлаш учун полицияга мурожаат қилишга ҳақли.

Агар тузилган протоколдаги баён ва ҳуқуқбузарлик содир этганингиз бўйича рози бўлмасангиз, унинг устидан шикоят қилишингиз мумкин. Бунинг учун мос.ру сайтида ёки суд орқали шикоят ёзишингиз керак. Унутманг, икки марта жамоат транспортидан жарима олиб, уни тўласангиз ҳам, қонунчилик бўйича Россияга келиш учун 3 йилга тақиқ олишингиз мумкин. Шунинг учун шикоят масаласини кечиктирманг. Агар профессионал ёрдам керак бўлса юристларимизга мурожаат қилинг.

Жаримани банк иловасида, мос.ру веб-сайтида ёки банкка бориб тўлашингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация