Қирғизистоннинг Талас вилояти аҳолиси марказлаштирилган тарзда ишга қабул қилиш дастури бўйича Жанубий Кореяда ишлашлари мумкин, – деб хабар беради “Радио Азатлык”.
Икки давлат ўртасидаги келишувга кўра, бу йил Талас вилоятининг 50 нафар фуқароси Жанубий Кореяда қисқа муддатли қишлоқ хўжалик ишларига (5 ойгача) жойлаштирилади, келгуси йилда эса квоталар сони 300 нафарга етказилади.
Жорий йил бошида Жанубий Кореяда COVID-19 билан боғлик чекловлар туфайли тўхтатиб қўйилган меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилиш жараёнлари қайта тикланди. Сўнгги 15 йил ичида Кореяда 3500 нафарга яқин қирғизистонликлар иш билан таъмирланганлар.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра Қирғизистоннинг 1 млн 118 нафар фуқароси чет мамлакатларда ишламоқдалар.
Тараққиёт дастурига кўра 2026 йилгача, яъни яқин беш йилликда мамлакатда ишсизликни 5,8 фоиздан 5% гача қисқартириш кўзда тутилган. Бу Европа ва Японияга миграциянинг ўсиши билан боғлиқ бўлиши режалаштирилмоқда.