Мақола

2 701 13/12/2023

22 нафар ўзбекистонлик талаба Жанубий Кореяни тарк этишга мажбур бўлди. Полиция текширув бошлади.

27 ноябр куни 23 нафар Ўзбекистон фуқаросига Сеул ғарбида жойлашган Инчеон халқаро аэропортига йўл олган катта автобусга чиқиш буюрилган. Айтилишича, автобусда кетаётганда талабалар университет расмийлари томонидан таҳдид қилинган ва иммиграция марказига мурожаат қилиш ҳибсга олиниш ва келажакда Жанубий Кореяга қайтишини қийинлаштиришга сабаб бўлиши  ҳақида огоҳлантирган. Талабаларнинг телефонлари мусодара қилиб, олиб қўйилган.

Аэропортга етиб келгач, университет ва хавфсизлик ходимлари талабаларни Ўзбекистонга олдиндан буюртма қилинган рейсга жўнатишди. Бир талаба соғлиғи сабабли ўқишдан озод этилган. Университет талабаларнинг иммиграция ҳужжатлари йўқлиги, ётоқхонани рухсатсиз тарк этиш, ўқиш ва хулқнинг ёмонлигини ҳайдашга сабаб қилиб кўрсатган.

Талабалар университетнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, молиявий ҳужжатлардаги ёлғон маълумотларга алданиб, амалдаги визалари бўлишига қарамай, ўз шахсий буюмларини олиш имконияти берилмай, ётоқхонани тарк этишга мажбур бўлганини даъво қилмоқда.

Университет талабаларга “мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этганликларини” тасдиқловчи ҳужжатни имзолаш шарти билан қолган ўқиш тўловларини қайтаришни таклиф қилди.

Ҳозирда полиция ва Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ўзбекистонлик талабаларнинг Ханшин университетидан мажбуран чиқариб юборилишига Корея банкида камида 3 ой давомида 10 миллион вон бўлишини талаб қилади.

Талабалар пулни банкда сақлаш муддатлари бўйича университетдан нотўғри кўрсатма олганликларини, бу эса уларнинг муддатидан олдин ечиб олинишига сабаб бўлганини айтишган.

Адлия вазирлиги талабаларнинг ўқишдан четлатилишига Жанубий Кореяда ўқиш ва яшаш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлганини ва бу қоидаларга рози бўлмаслик талабалар учун оғир оқибатларга олиб келганини даъво қилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация