Мақола

1 425 12/10/2023

Воқеа юзасидан тергов олиб борган прокуратура муштлашув саҳнасига айланган корхонада кўплаб қонунбузарликларни аниқлади.

Иркутск вилояти прокуратураси Ангарабўйидаги газ конларидан бирида бўлган мигрантлар ўртасидаги оммавий муштлашув ҳолатларини текширди. 300 дан ортиқ одам жаримага тортилди, бир неча ўнлаб одамлар мамлакатдан чиқариб юборилди.

Ковикта газ конденсати конида меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув 23 июнь куни содир бўлган эди. Маълум қилинишича, жанжал компания ошхонасида навбатда турганлар орасида маиший келишмовчиликлар туфайли юзага келган. Натижада можаро тезда авж олган, баъзи маълумотларга кўра, унда 500 дан ортиқ одам қатнашган, улардан баъзилари турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Воқеа юзасидан тергов олиб борган прокуратура муштлашув саҳнасига айланган корхонада кўплаб қонунбузарликларни аниқлади. Ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва яшаш шароитларига қўйиладиган талаблар бажарилмаган, иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган, зарурий тайёргарликдан ўтмаган шахслар корхона қўриқлаш хизматига жалб қилинган.

Натижада, компания мансабдор шахслари маъмурий жаримага тортилди.

Кон ҳудудида яна тўртта ошхона жиҳозланди, қўриқлаш штаби кенгайтирилди. Муштлашув иштирокчиларига келсак, назорат органига кўра, жамоат тартибини бузганлик учун 300 дан ортиқ киши жаримага тортилган, 34 нафар муҳожирга “выдворение” – маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Безорилик айби билан қўзғатилган жиноят иши бўйича бир неча киши судланиб, улардан беш нафарига нисбатан уй қамоғи ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация