Maqola

878 09/06/2022

8 июндан бошлаб Россия резидентлари – жисмоний шахслар 150 000 АҚШ доллари ёки бошқа хорижий эквивалентидан кўп бўлмаган маблағни Россия банкидаги ҳисоб рақамидан чет элдаги ҳисоб рақамига ёки бошқа шахсга ойига бир марта ўтказиш ҳуқуқига эгалар,- деб хабар беради “Банк России”.

Дўст мамлакатлардан келган жисмоний шахслар хорижий ҳисоб рақамларига худди шу  миқдордаги пул ўтказмаларини ўтказишлари мумкин. Илгари пул ўтказмаларининг чеклови 50 минг АҚШ долларига тенг эди.
Ҳисоб очмасдан пул ўтказмаларини хизматларини кўрсатувчи компаниялар орқали дўст давлатларнинг резидентлари ва норезидентлари бир ой ичида 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентини (аввалги чегара 5минг доллар бўлган) ўтказишлари мумкин бўлади.
Барча фуқаролар учун маош шаклида оладиган маблағларни чет элга ўтказиш имконияти сақланиб қолмоқда. Санкцияларни қўллаб-қувватловчи мамлакатлардан юридик шахсларнинг чет элга ўтказмаларини тақиқлаш ҳам ўз кучида қолади.
Чекловлар 2022 йил 30 сентябргача амал қилади. Ўтказма суммалари пул ўтказилаётган санада Россия Банки томонидан белгиланган хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курси бўйича ҳисобланади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya