Мақола

1 104 07/06/2022

Россиялик дастурчи ва блогер, Телеграмдаги “Модификатор” канали муаллифи Евгений Ўзбекистондаги UzIMEI тизими билан рўй берган саргузаштлари ҳақида танқидий хулосаларини эълон қилди.

“Сўнгсўз ўрнида, жуда ҳам сўкким келяпти, аммо сўкмайман, менинг нима деб сўкишимни ўзингиз ўйлаб олаверинг”, – дейди блогер пости якунида.

У дастлаб, ўзбекистонликлар учун телефонини бу тизимда рўйхатдан ўтказиш анча қулайлигини, ҳеч қаерга бормасдан онлайн пулни тўлаш орқали телефон IMEI рақамини қайд қилишлари мумкинлигини таъкидлайди.

Евгенийнинг ёзишича, қисқа муддатга келган сайёҳларда ҳам UzIMEI билан муаммолар бўлмайди (30 кунгача рўйхатдан ўтиш шартмас), аммо узоқ муддат Ўзбекистонда қолмоқчи бўлганлар учун анча қийин, белгиланган жойга шахсан ўзингиз бориб, ариза ёзиб келишингиз керак, дейди сайёҳ.

“UzIMEI сайтида буни хоҳлаган почта бўлимида қилиш мумкинлиги ёзилган экан. Мен уйим яқинидаги почта бўлимига бордим, лекин у ерда IMEI регистрацияси йўқлигини, “Главпочтамт”га боришим кераклигини айтишди.

“Яндекс хариталар” дастурига киритилган маълумотларга кўра, Почтамт фақат иш кунлари 9:00 дан 18:00 гача, яъни менинг иш вақтим билан бир хил вақтларда ишларкан. Иш кунининг ўртасида бир неча соат бўш вақт топишга, кун охирида эса кўпроқ ишлашга тўғри келди.

Почтамтга ҳам икки маротаба боришимга тўғри келди. Дастлаб борганимда менга UzIMEI тизимидаги техник муаммолар сабаб аризаларни қабул қилиш бугунча тўхтатилганини афсус билан маълум қилишди: UzIMEI бош офисига ҳам боришингиз мумкин, лекин у ерда навбат яна ҳам кўпроқ. Яхшиси, бир неча кундан сўнг келинг, дейишди.

Иккинчи марта келганимда Почтамтнинг ўзида рўйхатдан ўтиш учун катта навбат бор эди. 40 дақиқача навбатда турдим ва ниҳоят ариза топширдим. Яна бир янгилик: IMEI’ни рўйхатдан ўтказиш учун сизда Ўзбекистон алоқа операторларининг SIM картаси бўлиши керак экан. Бахтимга менда бундай SIM карта бор еди. Бахтга қарши, уни (SIM картани) рўйхатдан ўтказишда маълумотларни хато киритишгани учун IMEI’ни рўйхатдан ўтказиш имкони бўлмади. “Мобил операторингиз офисига боринг ва паспорт маълумотларингизни янгилаб беришларини сўранг”, дейишди менга.

Лайфҳакдан фойдаландим: бошқа мобил оператор офисига бориб, маълумотларим тўғри киритилганини қайта текшириб, янги SIM картани олдим. Шундан кейин яна 20 дақиқача навбатда туриб, ниҳоят IMEI’ни рўйхатдан ўтказдим.

Сарфланган асаб толалари ва такси харажатларини ҳисобга олмаганда, ҳаммаси учун 5 доллар атрофида маблағ ва 3 соат атрофида иш вақтим кетди”, – деб ёзади.

Бир муддат ўтгач, бир киши 6 ойда 1 марта янги телефонни рўйхатдан ўтказиши мумкинлигини аниқлаганини ҳам таъкидлайди.

“Телефоним бузилиб қолди ва таъмирлашга бердим. Дўстим ўзининг захирадаги телефонини менга фойдаланиш учун бериб турмоқчи бўлди. Олдим ва сим картамни қўйдим, аммо ишламади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳудудига кириб келганингизга 30 кундан ошган бўлса, телефонингиз барибир ишламас экан, кўринишидан, сим картам бошқа телефонда 1 ойдан ортиқ ишлагани учун шундай бўлди”, – деб ёзади Евгений.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация