Мақола

3 450 01/03/2023

Қирғизистоннинг юзлаб фуқаролари ўз ватанларига пул ўтказаётган  «Золотая Корона» тўлов тизимидаги фирибгарлик ҳақида полицияга оммавий равишда шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, “Известия” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, фирибгарлар мигрантга қўнғироқ қилади ва ўзини хизмат ходими сифатида кўрсатиб, жабрланувчини СМС-хабардан хавфсизлик кодини тақдим этишга кўндиради. Шу билан бирга, суҳбат давомида жиноятчи жабрланувчини шахсий маълумотларини айтади, шунда ҳамма нарса ишончлидек кўринади.

Жабрланувчи кодни айтганида, фирибгар кичик миқдордаги кредитни расмийлаштиради, лекин юқори фоиз билан, жабрланувчи уни тўлашга мажбур бўлади – мижозларнинг ҳисобларига 5000 дан 150 000 рублгача пул тушади ва дарҳол ғойиб бўлди. Айтиш жоизки, аксарият муҳожирлар учун бундай кредитни тўлаш имконсиз вазифа ҳисобланади.

Бир ҳолатда, кўча супирувчи Азамат Қурмонқулов қарзини қайтарганидан 3 ой ўтиб, жиноятчилар қўнғироқ қилиб, кредит сўраб мурожаат қилганини айтади. Ва агар у кредитга буюртма бермаган бўлса, “шахсий маълумотларни тўлиқ ўчириш учун сиз СМС-дан кодни айтишингиз керак” дейишди. Курманқулов кодни айтди ва унинг ҳисобидан 5000 рубль ечиб олинди. Худди шундай ҳолат бошқа чет элликлар билан ҳам содир бўлди.

Шуниси эътиборга лойиқки, агар жабрланувчида шубҳа бўлса, жиноятчилар унга “код айтилмаса, хавфсизлик хизмати миграция картасини блоклаши мумкин”, деб таҳдид қилишган. Жабрланувчиларнинг кўплаб мурожаатларидан сўнг “Золотая Корона” уларга ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзишни тавсия қилди, шунингдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам олинган кредитни тўлаш кераклигини таъкидлашди, чунки жабрланувчиларнинг ўзлари  фирибгарларга кодни айтиб беришган.

«Золотая Корона» компанияси мижозларига кредитлар компаниянинг ҳамкори «Страна Экспресс» молиявий ташкилоти томонидан берилишини тушунтирди. Иккала фирма аллақачон ички аудит ўтказган ва маълумотларнинг компаниядан ноқонуний чиқиб кетишини рад этишган.

Бироқ, «Информзащита»  фирибгарликка қарши марказ директори Павел Коваленконинг фикрича, мижозларнинг шахсий маълумотлари  тўлов хизмати ходимларидан ёки олувчи манбасидан, бу ҳолда Қирғизистон банкидан  чиққан бўлиши мумкин.

Адвокат Мария Прилепскаянинг сўзларига кўра, агар суд “Золотая Корона” фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини сақлаш қоидаларини бузганини исботласа, қарздорларнинг кредитлари бекор қилинади, агар тасдиқланмаса, кредит тўланиши керак бўлади.

Қирғиз диаспораси фаоли Нурали Абгдивалиевнинг айтишича, фирибгарлар муҳожирларни рус тилини яхши билмагани учун нишонга олган. Унинг айтишича, жабрланувчилар полицияга жамоавий ариза ва судга даъво тайёрламоқда.

Манба: Мигранто.ру.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация