Чипта нархлари бир томонга – 855 минг сўм (тахминан 4462 рубль ёки 78 доллар). Ҳаракат вақти – 30 соат.
30 сентябрдан бошлаб Тошкентдан Екатеринбургга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди, деб хабар беради “Тошкент” автовокзали матбуот хизмати.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра автобуслар жума кунлари соат 16:00 да (Москва вақти билан 14:00 да) жўнаб кетади
Чипта нархлари бир томонга – 855 минг сўм (тахминан 4462 рубль ёки 78 доллар). Ҳаракат вақти – 30 соат.
Коронавирус пандемияси сабабли икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Россиянинг Москва, Қозон, Санкт-Петербург, Новосибирск,а Омск, Нижний Новгород ва Пермь шаҳарларига мунтазам қатновлар тикланди.