Maqola

2 197 06/01/2024

Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги ўтган 2023 йил бўйича бир қатор маълумотларни маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда 968140 бола туғилган. Уларнинг 501577 нафари ўғил, 466563 нафар қиз фарзанд дунёга келган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 28360 нафарга камайган.

Ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар орасида Муҳаммадали (27431) исми биринчи ўринда бўлса, Мустафо, Муҳаммад, Абдуллоҳ исмлари ҳам кўплаб ота-оналар томонидан танланган.

Қизлар учун Солиҳа (24365), Муслима, Ясмина ва Хадича исмлари олдинги ўринларни банд этган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, 2023 йилда Ўзбекистонда никоҳларни қайд этиш камайди: 2022 йилда 296957 та никоҳ рўйхатдан ўтказилган бўлса, 2023 йилда 283788 та никоҳ қайд этилди. Никоҳланганлар орасида 85279 нафар келин эрининг фамилиясига ўтишга рози бўлган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya