Maqola

3 889 11/01/2024

Тасодифий видео курьернинг машҳур бўлиб кетишига сабаб бўлди.

Латвия давлатига магистратура босқичида ўқиш учун келган ўзбекистонлик Ҳасан Азларов кутилмаганда машҳур бўлиб кетди. Ўқишдан бўш пайтларида курьерлик қилган Ҳасан кафеда бўш қолганда пианино ёнига ўтириб мусиқа чала бошлади. Унинг мусиқасига маҳлиё бўлган мижозлардан бири видеога олиб интернет саҳифасига қўйиб юборган. Видео ўта тезлик билан тарқалиб ўзбекистонлик Ҳасан машҳур бўлиб кетди.

Ҳасан Азларов болалигидан мусиқага қизиқиб, Тошкентдаги Глиэр номидаги мусиқа билим юртида таҳсил олган. Сўнг Тошкент театр институтининг телевидение ва кино режиссёрлиги факултетини тамомлаган.

Энди курьер Ҳасанга Эски Ригадаги ресторанлардан бирида пианиночи бўлиб ишлаш таклифи тушди. У ўзи севган иш билан шуғулланиш, халқ олдида чиқиш қилишидан хурсанд.

Ҳасаннинг айтишича, унинг эгизак акаси Ҳусан ҳам мусиқачи. У консерваторияни тамомлаган ва ҳозир Америкада пианиночи бўлиб ишлайди.

Ҳасан Азларовнинг ўзи мусиқа ҳам ёзади. Унинг фикрича, Латвия табиати унинг ижодига илҳом беради.

Ҳасан Азларовнинг ҳикояси шуни кўрсатадики, ҳатто тасодифий бўлиб туюлган ҳодисалар ҳам инсон ҳаётини буткул ўзгартириб юбориши мумкин. Кафега ташриф буюрган мижоз томонидан суратга олинган видео сабабидан Ҳасан ўз орзусини рўёбга чиқариш ва пианиночи бўлиш имкониятига эга бўлди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya